Вадим Абрамов: "Навбатдаги 2 очкони қўлдан чиқардик"

\"Динамо\" ҳамда \"Пахтакор\" ўртасидаги Суперлиганинг 8-тур баҳсидан (1:1) сўнг мезбонлар устози Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.
Вадим Абрамов: \"Ғалаба қозонишга интилдик. Бизда йўқ жойдан гол кириб кетиши одатга айланиб қолди. Иккинчи таймда кўп вазиятларга эга бўлдик, аммо уларнинг биттасидан фойдалана олдик. Навбатдаги 2 очкони қўлдан чиқардик\".
- Вадим Карленович, сиз хотиржам мураббийлардан ҳисобланасиз. Аммо овозингиз бўғилиб қолганидан баҳс жуда қизиқ ўтганини билиш мумкин. \"Динамо\" кўплаб вазиятлар яратяпти, аммо гол уришда муаммолар бор.
- Футболда шунақа бўлиб туради. Тўп рақиб дарвозасига киришни хоҳламайди.
- Одатда мухлислар \"Пахтакор\" билан дуранг бўлса қувонишарди, бугун эса акси.
- Ҳаммамиз хафамиз. Чунки ўйин бўйича 2 очкони қўлдан чиқардик.
- Темиров ва Абдуллаевларнинг ўзгариши нима билан боғлиқ?
- Абдуллаевда 2 кун аввал ангина бор эди. У кучга кирмаганини ўйиндан билиб олдик. Дамир Темиров ҳам баҳсга киришиб кета олмади. Заҳирадан баҳсга қўшилганлар туфайли устунлик қилишни бошладик.
- Одилбек Абдумажидов майдонга тушиб, Черанга деярли имкон бермади. Бу айнан Драганга қарши амалга оширилган ўзгаришмиди?
- Икки марказий ҳимоячи бироз нотўғри ўйнагани туфайли Абдумажидовни туширдик. Шунчаки Черан билан тўп учун ҳаводаги курашда тўғри ҳаракат қилиш керак эди.
- \"Динамо\"нинг голидан сўнг Мийич сиз томонга келиб, бир нималар дегандай бўлди.
- У голни нишонлади. Ҳиссиётлар ҳаммада бор.
- \"Уйда деворлар ҳам ёрдам беради\" дейишади. \"Динамо\" бугун Самарқандда, ўз мухлислари қаршисида ўйнаганда жамоа ғалаба қозонган бўлармиди?
- Мухлислар билан ўйнасак бу бизга қўшимча ёрдам беради. Сиз ҳақсиз, ишқибозларнинг олқишлари футболчиларга ёрдам беради. Ўз уйимизда қачон ўйнашимизни билмайман.
- \"Динамо\" раҳбарияти дурангни қандай қабул қилди?
- Дуранг билан қутлашди, аммо биз хафамиз. Мухлислар 1 очкодан ранжишди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Вадим Абрамов: \"Ғалаба қозонишга интилдик. Бизда йўқ жойдан гол кириб кетиши одатга айланиб қолди. Иккинчи таймда кўп вазиятларга эга бўлдик, аммо уларнинг биттасидан фойдалана олдик. Навбатдаги 2 очкони қўлдан чиқардик\".
- Вадим Карленович, сиз хотиржам мураббийлардан ҳисобланасиз. Аммо овозингиз бўғилиб қолганидан баҳс жуда қизиқ ўтганини билиш мумкин. \"Динамо\" кўплаб вазиятлар яратяпти, аммо гол уришда муаммолар бор.
- Футболда шунақа бўлиб туради. Тўп рақиб дарвозасига киришни хоҳламайди.
- Одатда мухлислар \"Пахтакор\" билан дуранг бўлса қувонишарди, бугун эса акси.
- Ҳаммамиз хафамиз. Чунки ўйин бўйича 2 очкони қўлдан чиқардик.
- Темиров ва Абдуллаевларнинг ўзгариши нима билан боғлиқ?
- Абдуллаевда 2 кун аввал ангина бор эди. У кучга кирмаганини ўйиндан билиб олдик. Дамир Темиров ҳам баҳсга киришиб кета олмади. Заҳирадан баҳсга қўшилганлар туфайли устунлик қилишни бошладик.
- Одилбек Абдумажидов майдонга тушиб, Черанга деярли имкон бермади. Бу айнан Драганга қарши амалга оширилган ўзгаришмиди?
- Икки марказий ҳимоячи бироз нотўғри ўйнагани туфайли Абдумажидовни туширдик. Шунчаки Черан билан тўп учун ҳаводаги курашда тўғри ҳаракат қилиш керак эди.
- \"Динамо\"нинг голидан сўнг Мийич сиз томонга келиб, бир нималар дегандай бўлди.
- У голни нишонлади. Ҳиссиётлар ҳаммада бор.
- \"Уйда деворлар ҳам ёрдам беради\" дейишади. \"Динамо\" бугун Самарқандда, ўз мухлислари қаршисида ўйнаганда жамоа ғалаба қозонган бўлармиди?
- Мухлислар билан ўйнасак бу бизга қўшимча ёрдам беради. Сиз ҳақсиз, ишқибозларнинг олқишлари футболчиларга ёрдам беради. Ўз уйимизда қачон ўйнашимизни билмайман.
- \"Динамо\" раҳбарияти дурангни қандай қабул қилди?
- Дуранг билан қутлашди, аммо биз хафамиз. Мухлислар 1 очкодан ранжишди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













