БРИКС ўйинлари: Боксчи қизларимиз бир қатор медалларни қўлга киритишди

БРИКС ўйинлари: Боксчи қизларимиз бир қатор медалларни қўлга киритишди
Россиянинг Қозон шаҳрида халқаро БРИКС ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Кеча мусобақада бокс бўйича аёллар ва эркаклар ўртасида ярим финал баҳслари бўлиб ўтди.

-54 кг вазнда рингга кўтарилган вакиламиз Нигина Ўктамова, мезбон Наталя Самоҳинани мағлубиятга учратиб финалга йўл олди.

-52 кг вазнда бўлиб ўтган ярим финал баҳсда Феруза Казакова, россиялик Анна Аедмага имкониятни бой бериб, мусобақани бронза медали билан якунлади.

Ситора Турдибекова -57 кг вазнда ҳиндистонлик Сакшига қарши бўлиб ўтган ярим финал баҳсида имкониятни бой бериб қўйди ва бронза медалига эга чиқди.

-63 кг вазнда баҳс олиб борган вакиламиз Дилфуза Бекова, хитойлик Wен Жин Wангга имкониятни бой бериб қўйди ва мусобақани бронза медали билан якунлайдиган бўлди.

-75 кг вазнда рингга кўтарилган боксчимиз Азиза Зокирова венесуеалик Кеидй Гуеварани иккинчи раунддаёқ техник нокаутга учратди.

Мавлуда Мовлонова -70 кг вазнда бўлиб ўтган баҳсда, мезбон спортчиси Людмила Котляровага имкониятни бой берди ва бронза медалга эга чиқди.

Аёллар ўртасидаги сўнги ярим финал баҳсида, -81 кг вазнли боксчимиз Олтиной Сотимбоева хитойлик Лу Женга имкониятни бой бериб қўйди ва бронза медални қўлга киритди.

Эртага финал баҳслари ўтказилади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.