Буффон: "Испания Италияга нафас олишга имкон бермади"

Буффон: "Испания Италияга нафас олишга имкон бермади"
Жанлуижи Буффон Италиянинг Испаниядан учраган мағлубияти ҳақида гапирди. Ушбу жамоалар ўртасидаги Евро-2024 гуруҳ босқичи 2-тур ўйини 1:0 ҳисобида якунланди.

\"Испанияга қойил қолдим. Уларнинг ўйин услубидан ҳайратландим, испанлар ҳудди бир киши кўпдек ҳаракат қилиб, тинимсиз вазиятлар яратишди. Яхшиям 0:1га ютқаздик.

Агар Доннарумма гол ўтказмаганида, унга 10 баҳо қўйган бўлардим. У Испаниянинг барча зарбаларини қайтарди.

Баъзида ғалабадан кўра мағлубиятдан кейин ишлаш осонроқ бўлади. Испания билан ўйинда баъзи саволларга жавоб топдик. Агар Албанияга қарши ғалабадан сўнг жамоага 9 балл қўйган бўлсам, Испанияга қарши баҳсдан сўнг 4 балл ҳам қўймайман. Биз ҳозир ўртароқдамиз ва Хорватияни таслим қилишимиз учун иложи борича тезроқ ўз даражамизни топишимиз керак
\" - деди Буффон.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.