Александр Крестинин: "Рақиб камроқ хато қилди ва ғалаба қозонди"

Александр Крестинин: "Рақиб камроқ хато қилди ва ғалаба қозонди"
Суперлига 12-туридан ўрин \"Локомотив\" - \"Сўғдиёна\" (1:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Крестинин матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида
- Яхши ўйин бўлди. Икки жамоа ҳам яхши вазиятлар ярата олишди. Ҳимояда етарлича стабил ўйнай олмадик. Рақиб камроқ хато қилди ва шу сабабли ғалаба қозонди.

- \"Локомотив\" жамоаси уч ойдан бери ғалаба нималигини билмай келмоқда. Бундай инқироз жараёнида жамоангиз ўйинида қандайдир позитив жиҳатларни таъкидлаб ўта оласизми? Жамоа ёмон натижа қайд этаётганига қарамай, жамоада ўсиш сезмоқдасизми?
- Албатта. \"Динамо\"га қарши кечган учрашувдан анча тартибли футбол ўйнадик. Кўпроқ вазиятлар яратдик. Ўз йўлимизда давом этишимиз керак. Хатолар учраб турибди. Уларни тўғрилашимиз керак. Руҳий томонлама ҳам босим бор.

- \"Локомотив\" қайд этаётган ёмон серия футболчиларга таъсир қилаётгани ҳақида гапириб ўтган эдингиз. Футболчиларингиз йўл қўяётган хатолар ушбу босим сабаблими? Бугун дарвозабон кўп хатоларга йўл қўйди ва ишончсиз ўйин намойиш этди.
- Гапларингизда боғлиқлик бор. Лекин профессионал футболчи ҳар доим ўзининг эмоционал ҳолатини стабил ушлаб тура олиши керак.

- Ёш футболчи Шоҳрух Ҳудойберганов бугун дебют қилди. Ёш футболчини иккинчи бўлимда майдонга туширдингиз, аммо 20 дақиқа ўтар-ўтмас Ҳудойберганов яна заҳирага олинди. Бунга сабаб нима бўлди?
- Сабаби оддий. У ўз функциясини яхши бажара олмади. Заҳирадан майдонга тушган футболчи жамоага фойда келтириши керак.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.