"Қўқон-1912" жамоасининг бош мураббийи истеъфога чиқарилди

Cуперлигага қайтиш учун курашаётган \"Қўқон-1912\"нинг про лигадаги натижалари кўнгилдагидек эмас. Айни пайтда клуб 19 очко билан 5-ўринга тушиб кетди. Охирги иккита ўйинни мезбон сифатида ўтказган қўқонликлар \"Шўртан\" (0:3) ҳамда \"Олимпик Мобиуз\"га (0:1) ютқазиб қўйди.
\"Қўқон-1912\" охирги марта 16 май куни \"Машъал\"ни 3:2 ҳисобида мағлуб этган. Шундан бери қўқонликлар 3 дуранг ва 3 мағлубият қайд этдилар. Шу боис жамоа раҳбарияти \"Олимпик Мобиуз\"га имконият бой берилгач, бош мураббий Муҳсин Низомиддиновни истеъфога чиқардилар. Бу хусусида клуб матбуот хизмати хабар берди:
«Қўқон-1912» жамоасининг мураббийлар штабида ўзгариш бўлди. Шу кунга қадар жамоамизни бош мураббий сифатида бошқариб келган Мухсинжон Низомиддинов билан тузилган шартнома икки томоннинг розилигига кўра бекор қилинди.
«Қўқон-1912» футбол клуби номидан Мухсинжон Низомиддиновга жамоамизда олиб борган фаолиятлари учун чуқур миннатдорчилик билдирамиз. Мухсинжон Низомиддиновга келгусидаги ишларида улкан зафарлар тилаймиз!
«Қўқон-1912» жамоаси раҳбарияти бир нечта тажрибали мураббийлар билан музоракарларга киришган. Яқин орада янги бош мураббий номи расман эълон қилинади, - дейилади расмий хабарда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!\"Қўқон-1912\" охирги марта 16 май куни \"Машъал\"ни 3:2 ҳисобида мағлуб этган. Шундан бери қўқонликлар 3 дуранг ва 3 мағлубият қайд этдилар. Шу боис жамоа раҳбарияти \"Олимпик Мобиуз\"га имконият бой берилгач, бош мураббий Муҳсин Низомиддиновни истеъфога чиқардилар. Бу хусусида клуб матбуот хизмати хабар берди:
«Қўқон-1912» жамоасининг мураббийлар штабида ўзгариш бўлди. Шу кунга қадар жамоамизни бош мураббий сифатида бошқариб келган Мухсинжон Низомиддинов билан тузилган шартнома икки томоннинг розилигига кўра бекор қилинди.
«Қўқон-1912» футбол клуби номидан Мухсинжон Низомиддиновга жамоамизда олиб борган фаолиятлари учун чуқур миннатдорчилик билдирамиз. Мухсинжон Низомиддиновга келгусидаги ишларида улкан зафарлар тилаймиз!
«Қўқон-1912» жамоаси раҳбарияти бир нечта тажрибали мураббийлар билан музоракарларга киришган. Яқин орада янги бош мураббий номи расман эълон қилинади, - дейилади расмий хабарда.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













