Ўзбекистон U23 жамоасининг Олимпиадада иштирок этадиган футболчилари маълум бўлди

Ўзбекистон U23 жамоасининг Олимпиадада иштирок этадиган футболчилари маълум бўлди
Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси тарихда илк бор Олимпиадада иштирок этади.

Бош мурабий Тимур Кападзе Парижга борадиган футболчилар рўйхатини эълон қилди. Турнир регламентига мувофиқ, 3 нафар 23 ёшдан юқори футболчилар — Элдор Шомуродов, Остон Ўрунов ва Ҳусниддин Алиқулов жамоага жалб этилди. Тимур Кападзе томонидан тақдим этилган умумий рўйхатдан 23 нафар футболчи жой олди.
Ўзбекистон U23 жамоасининг Олимпиадада иштирок этадиган футболчилари маълум бўлди
Фото: “ЎФА”
Маълумот учун, Париж—2024 Олимпиадасида Ўзбекистон U23 жамоаси Олимпиадада C гуруҳидан жой олди. Ўзбекистон U23 термаси гуруҳда Испания, Доминикан ва Миср каби терма жамоалар билан баҳс олиб боради.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.