85 ёшли куёвнинг тўйи ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда

85 ёшли куёвнинг тўйи ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда

Фото: Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда 85 ёшли отахоннинг тўй маросими акс этган видеолар кенг тарқалмоқда. Эътиборлиси, маросим замонавий услубда — “лове сторй” форматида суратга олинган бўлиб, бу ҳолат кўпчилик фойдаланувчиларнинг диққатини тортган.

Видеоларда тўй жараёни дабдабали ва профессионал тарзда тасвирга олингани, махсус саҳналаштирилган кадрлар эса уни янада қизиқарли қилганини кўриш мумкин. Энг кўп муҳокама қилинган жиҳатлардан бири — куёв отахоннинг ўзига хос дид билан кийиниши ва эътибори бўлиб, бу ҳатто ёш куёвларда ҳам кам учрайдиган ҳолат экани таъкидланмоқда.

Ижтимоий тармоқларда фойдаланувчилар ушбу воқеага илиқ муносабат билдириб, уларга бахт, соғлиқ ва узоқ умр тилашмоқда. Айримлар эса бу ҳолатни “ёш севги учун тўсиқ эмас” деган фикр билан изоҳламоқда.

85 ёшли куёвнинг тўйи ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда


"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.