Ҳожимат Эркинов нимага Олимпиада учун эълон қилинган қайдномадан жой олмади?

Ҳожимат Эркинов нимага Олимпиада учун эълон қилинган қайдномадан жой олмади?
Хабарингиз бор, \"Париж-2024\" учун Ўзбекистон терма жамоасининг қайдномаси эълон қилиинди. Ушбу жамоага \"Ал-Ваҳда\" аъзоси Ҳожимат Эркинов киритилмади.

\"Sports.uz\"га маълум бўлишича, Эркиновнинг клуби уни Олимпиадада иштирок этиши учун рухсат бермади. Жамоа 23 ёшли футболчини тезроқ машғулотларга қайтишини истамоқда. Шу сабабли, у БААга жўнаб кетган.

Бундан кўринадики, ЎФА \"Ал-Ваҳда\" билан келиша олмаган. Аслида, шунга ўхшаш ҳолат Осиё кубогида ҳам рўй берганди. Қатарда бўлиб ўтган турнирда Абу-Даби жамоаси Ҳожиматни финал олдидан қайтариб олган ва БАА кубоги финалида вингер майдонга тушганди.
Ҳожимат Эркинов нимага Олимпиада учун эълон қилинган қайдномадан жой олмади?
Ўшанда \"Ал-Ваҳда\" кубокни қўлга киритиб, Эркинов жамоаси билан илк совринини ютганди. Умуман олганда футболчимиз учун мавсум ёмон ўтгани йўқ. У клуби таркибида 13 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та голда иштирок этди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.