Париж—2024. Ҳасанбой Дўстматов қозоғистонлик боксчидан устун келди

Париж—2024. Ҳасанбой Дўстматов қозоғистонлик боксчидан устун келди
Фото: МОҚ
Франциянинг Париж шаҳрида ёзги Олимпиада баҳсларида бокс мусобақалари ҳам давом этмоқда.

-51 кг вазн тоифасида ҳаракат қиладиган Ҳасанбой Дўстматов турнирдаги иккинчи жангини қозоғистонлик Сакен Бибоссиновга қарши ўтказди.

Биринчи раундда қозоғистонлик боскчи фойдасига 3:2 ҳисоби қайд этилди. Иккинчи раундда эса 3:2 ҳисобида Ҳасанбой устун келди.

Ҳал қилувчи баҳсда Дўстматов анча фаол ҳаракат қилди ва кейинги босқичга йўл олди.

“Профессор” номи билан машҳур боксчи Дўстматов биринчи жангини Пуэрто-Рико вакили Хуан Мануэл Лопесга қарши ўтказиб, 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.