Элдор Шомуродовнинг рақобатчисидан воз кечишди

Элдор Шомуродовнинг рақобатчисидан воз кечишди
“Рома” раҳбарияти англиялик ҳужумчи Тэмми Абрахамни Лондонга қайтариш бўйича “Вест Хэм” билан музокара олиб борганди.

Аввалига АПЛ вакили бу трансферни амалга оширишга қизиқди. Бироқ кейинчалик жамоанинг испаниялик бош мураббийи Хулен Лопетеги ҳужум чизиғини бошқа футболчига топширишга қарор қилди.

Испаниялик мутахассис жамоага Германия терма жамоаси ҳужумчиси Никлас Фюллькруг олиб келинганидан кейин айнан немис тўпурарига ишонч билдирадиган бўлди.

Энди Тэмми Абрахам А Серияда қолиб, бошқа клубга ўтиши кутиляпти. 26 ёшли форвардга “Милан” қизиқиш билдирмоқда.

Аввалроқ, Рим клуби бош мураббийи Даниэле Де Росси Тэмми Абрахамга жавоб бериб юбориб, таркибда Элдор Шомуродовни олиб қолишга мойиллик билдирган эди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.