Ҳусниддин Норбеков — 3 карра Паралимпия ўйинлари чемпиони

Ҳусниддин Норбеков — 3 карра Паралимпия ўйинлари чемпиони
Париж Паралимпиадасида Ўзбекистоннинг олтин медаллари 8 тага етди.

Пара енгил атлетикада ядро улоқтириш баҳсларида Ҳусниддин Норбеков 16.82 метр натижа билан Паралимпиада рекордини ўрнатди ва шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.

Эътиборлиси, делегация байроқдори 3 карра Паралимпия ўйинлари ғолиби бўлган илк ўзбекистонлик спортчига айланди. Норбеков бунгача Рио-2016 ва Токио-2020да ҳам тенгсиз бўлганди.

Ўзбекистон делегациясининг медаллари 17 тага етди — 8 олтин, 5 кумуш ва 4 бронза.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.