Мануэль Нойер ўзига хос натижа қайд этди

Мануэль Нойер ўзига хос натижа қайд этди
Фото: Getty Images
Футбол бўйича Германия чемпионатининг 4-тур учрашувлари бўлиб ўтди. 14 сентябрь куни “Голштейн” ва “Бавария” клублари тўқнаш келди. Ушбу ўйинда “Бавария” рақибини 6:1 ҳисобида мағлуб этди.

Мюнхенликлар дарвозабони ва сардори Мануэль Нойер учрашувда тўлиқ ҳаракат қилди. “Голштейн” Германия чемпионатида 38 ёшли футболчи ғалаба қозонган 37-клуб бўлди.

Шу тариқа Нойер Бундеслига тарихида турнирда 37 та турли жамоани мағлуб этган биринчи футболчи бўлди, деб хабар беради Bayern&Germany нашри.

Эслатиб ўтамиз, Нойер “Бавария”да 2011 йилдан буён тўп суради. У Байер клубига “Шальке-04”дан кўчиб ўтган.

Ушбу ўйиндан сўнг “Бавария” ҳисобида 9 очко бор. Венсан Компани шогирдлари тўртта ўйиндан кейин биринчи дебютант “Голштейн” эса сўнгги ўринда бормоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.