Янги Олимпия циклига тайёргарлик бошланмоқда

Янги Олимпия циклига тайёргарлик бошланмоқда
Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларининг якуни ва олдинда кутиб турган йирик комплекс мусобақаларга тайёргарлик масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Мазкур учрашувда спорт вазири Адҳам Икрамов, Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти Отабек Умаров, МОҚ Бош котиби Ойбек Қосимов, қўмита раиси ўринбосарлари Сакен Пўлатов ва Азизжон Комиловлар иштирок этишди.
Янги Олимпия циклига тайёргарлик бошланмоқда
Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинларига тайёргарлик, хусусан, ўйинлар дастури ва унга киритиладиган спорт турларини кўриб чиқиш кун тартибидан ўрин олди ва бу бўйича барча масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Шунингдек, Аичи-Нагоя-2026 ёзги Осиё ва Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик режаларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди. Унда жамоавий спорт турлари ва аёллар спортига янада кўпроқ аҳамият қаратиш, терма жамоаларнинг моддий-техник базасини яхшилаб, тажрибали хорижий мураббийларни жалб этиш, спортчиларнинг тиббий таъминотини кучайтириш каби мавзулар юзасидан фикр алмашилди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.