Футзал. Жаҳон чемпионатининг барча ярим финалчилари маълум бўлди

Футзал. Жаҳон чемпионатининг барча ярим финалчилари маълум бўлди
Фото: “ЎФА”
Футзал бўйича Жаҳон чемпионатининг чорак финали доирасидаги сўнгги баҳс 30 сентябрь, душанба куни бўлиб ўтди. Унда қўшни Қозоғистон миллий жамоаси амалдаги вице-чемпион Аргентинага қарши баҳс олиб борди.

“Humo Arena”да ўтган баҳсда қозоғистонлик футзалчилар йирик ҳисобда мағлубиятга учради. Аргентина рақибидан тажриба бобида устунлигини кўрсатд ва якунда 6:1 ҳисобида зафар қучиб ярим финалга йўлланма олган сўнгги жамоага айланди.
Футзал. Жаҳон чемпионатининг барча ярим финалчилари маълум бўлди
Фото: FIFA
Шу тариқа, Аргентина ярим финалда Францияга қарши паркетга чиқади. Иккинчи жуфтликда Бразилия ва Украина тўқнаш келади. Ўйинлар иккинчи ҳамда учинчи октябрь кунлари бўлиб ўтади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.