Турки ал аш-Шейх: Бетербиев—Бивол жанги натижаси адолатсиз бўлди

Турки ал аш-Шейх: Бетербиев—Бивол жанги натижаси адолатсиз бўлди
Саудия Арабистонида кўнгилочар ишлар бўйича бош бошқармаси раиси Турки ал аш-Шейх Бетербиев—Бивол жанги натижаси адолатсиз бўлди деб ҳисоблайди.

Сўнгги 20 йилликнинг энг яхши жангларидан бири бўлди деб ўйлайман, бироқ натижа адолатсиз.

Иккала боксчи ҳам менга қадрдон, лекин Бивол 2 та раунд кўпроқ олдинда эди. Реванш жангини ташкиллаштиришга ҳаракат қиламан. Иккала боксчи рози бўлса, буни қилиш қийин эмас
”, — дейди аш-Шейх.

Эслатиб ўтамиз, Артур Бетербиев Дмитрий Бивол устидан очколар эвазига (114-114, 115-113, 116-112) ғалаба қозонди ва ярим оғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпионига айланди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.