Дзюдочиларимиз жаҳон чемпионатида зафар қучишди

Пойтахтимиз мезбонлигида ўтган дзюдо бўйича Ҳарбийлар ўртасидаги 42-Жаҳон чемпионати ўз якунига етди.
Уч кун давомида «Юнусобод» спорт мажмуасида дунёнинг 30 дан ортиқ давлатидан 400 нафарга яқин ҳарбий дзюдочилар жаҳон чемпионати медаллари учун баҳс олиб боришди. Яккалик мусобақасида 5 та олтин, 5 та кумуш, 3 та бронза медалини қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси якунда умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритганди.
Кеча жаҳон чемпионатининг сўнгги куни жамоавий беллашувлар ташкил этилди. Аёллар ўртасидаги баҳсларда қизларимиз жаҳон чемпионига айланишди. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси финалда франциялик дзюдочиларни 3:1 ҳисобида енгишди.
Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси эса муросасиз кечган финал учрашувида мўғулистонлик ҳарбий дзюдочиларга 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишди. Ҳал қилувчи бешинчи беллашувда Артём Штурбабин рақибига ютқазиб қўйди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Уч кун давомида «Юнусобод» спорт мажмуасида дунёнинг 30 дан ортиқ давлатидан 400 нафарга яқин ҳарбий дзюдочилар жаҳон чемпионати медаллари учун баҳс олиб боришди. Яккалик мусобақасида 5 та олтин, 5 та кумуш, 3 та бронза медалини қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси якунда умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритганди.
Кеча жаҳон чемпионатининг сўнгги куни жамоавий беллашувлар ташкил этилди. Аёллар ўртасидаги баҳсларда қизларимиз жаҳон чемпионига айланишди. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси финалда франциялик дзюдочиларни 3:1 ҳисобида енгишди.
Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси эса муросасиз кечган финал учрашувида мўғулистонлик ҳарбий дзюдочиларга 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишди. Ҳал қилувчи бешинчи беллашувда Артём Штурбабин рақибига ютқазиб қўйди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













