«ПСЖ» Дани Алвес билан шартнома борасида келишиб олди

«ПСЖ» Дани Алвес билан шартнома борасида келишиб олди
«ПСЖ» Дани Алвес билан шартнома борасида келишиб олди

“ПСЖ” клуби “Барселона” жамоаси ҳимоячиси Дани Алвес билан шартнома борасида келишувга эришди.

Унга кўра 31 ёшли бразилиялик футболчи парижликлар билан 3 йиллик шартнома имзолайди ва йилига 6,3 миллион фунт маошга эга бўлади.

Аввалроқ, “Барселона” Алвес билан шартномани узайтиришни истаётгани ҳақида хабар қилинганди. Аммо каталонияликлар футболчига бир йиллик шартнома таклиф қилишди. Алвеснинг ўзи узоқ муддатли шартномага эга бўлмоқчи.

Манба: www.uff.uz
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.