Юлдуз Ражабова тўйида Адиз Ражабовни кўриб кўз ёшларини тўхтата олмади

Юлдуз Ражабова тўйида Адиз Ражабовни кўриб кўз ёшларини тўхтата олмади

Актриса Юлдуз Ражабованинг тўйидан тарқалган видеолар ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда. Айниқса, актёр Адиз Ражабов билан боғлиқ ҳаяжонли лаҳзалар мухлислар эътиборини тортди.

Тарқалган видеоларда Адиз Ражабов тўй маросимига гуллар билан кириб келиб, Юлдуз Ражабовани самимий табриклагани акс этган. Шу пайтда актриса ҳис-туйғуларини яшира олмай, кўз ёш тўккан.

Адиз Ражабов ўзининг ижтимоий тармоқларида ҳам Юлдуз Ражабовага илиқ тилаклар билдириб пост қолдирди. “МашаАллаҳ! Юлдуз сингилжоним! Бахтли бўлгин! Эмре билан бир-бирингизни тушуниб чиройли ва мустаҳкам оила қуринг! Бахтингизни асранг!” — деб ёзган актёр.

Юлдуз Ражабова тўйида Адиз Ражабовни кўриб кўз ёшларини тўхтата олмади

У, шунингдек, мухлисларни ҳам ёшлар ҳаққига дуо қилишга чақирган. Ижтимоий тармоқларда эса фойдаланувчилар Юлдуз Ражабова ва Эмре Кивилжим жуфтлигига бахт ва узоқ умр тиламоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.