Абдуқодир Ҳусановнинг укаси "Ланс" академиясида шуғулланмоқда!

Абдуқодир Ҳусановнинг укаси "Ланс" академиясида шуғулланмоқда!
Мазкур хабарга кўра Абдуқодир Ҳусановнинг укаси Абдураҳим Ҳусанов \"Ланс\" академиясида шуғулланишни бошлаган. Бу ҳақда Championat.asia ходими Толибжон Қосимов хабар берди.

\"Абдуқодир Ҳусановнинг агентлари ва \"Ланс\" клуби ўзаро ҳамкорликни келажакда ҳам давом эттириш борасида келишиб олишди. Яъни, иқтидорли ёш ўзбек футболчиларини \"Ланс\" клубига юбориш борасида. Мана шу келишув асосида Абдуқодирнинг укаси Абдураҳим Ҳусанов бўлажак ҳужумчи ўлароқ \"Ланс\" академиясида шуғуллана бошлади. У маълум вақт ўша ерда бўлади\", – дейилади хабарда.
Абдуқодир Ҳусановнинг укаси "Ланс" академиясида шуғулланмоқда!

Манба: t.me/qosimovt
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.