Абдуқодир Ҳусановгача "Манчестер Сити"да кимлар 45-рақамда ўйнаган?

Абдуқодир Ҳусановгача "Манчестер Сити"да кимлар 45-рақамда ўйнаган?
АПЛда ҳаракат қиладиган ўзбекистонлик илк футболчи Абдуқодир Ҳусанов янги жамоасида 45-рақам остида ўйнашидан хабарингиз бор. Хўш, бунгача \"шаҳарликлар\" таркибида айнан қайси футболчилар бу рақамда майдонга тушган?

Стивен Эллиотт (Ирландия)

2003/04 йилги мавсум \"шаҳарликлар\" шарафини ҳимоя қилиш билан футболдаги катта йўлини бошлаган Стивен деярли ҳеч вақт қайдномадан жой олмаган. Шу боис у бор-йўғи 2 та ўйинда умумий 16 дақиқа майдонда ҳаракат қилган холос. Бироқ факт шуки, ҳужумкор ярим ҳимоячи 45-рақамда тўп тепгани билан \"Манчестер Сити\" тарихида қолган.

Майка Ричардс (Англия)
Абдуқодир Ҳусановгача "Манчестер Сити"да кимлар 45-рақамда ўйнаган?
2005 йил 22 октябрь куни \"Арсенал\"га қарши ўйинда 17 ёшли Майка Ричардс захирадан майдонга тушиб, \"шаҳарликлар\" биринчи жамоасида дебют қилган. Дастлабки – 2005/06 йилги мавсумида Майка 45-рақам остида тўп тепган ва 16 ўйинда майдонга тушиб, ҳисобига 1 та гол ёзиб қўйган. Кейинги мавсум Давид Соммей жамоадан кетгач, 2-рақамни ўзиники қилган.

Марио Балотелли (Италия)
Абдуқодир Ҳусановгача "Манчестер Сити"да кимлар 45-рақамда ўйнаган?
2010 йилдан 2013 йилгача \"шаҳарликлар\" таркибида ҳаракат қилган ҳужумчи бу рақамни машҳур қилган футболчи деб бемалол айтиш мумкин. Ҳар қандай қидирув тизимига \"45-рақамли футболчи\" деб ёзсангиз, сизга аввал \"Супер Марио\"ни, кейин бошқаларни чиқариб беради. Марио 3 йил мобайнида 80 учрашувда қатнашиб, 30 та тўп киритган ҳамда 6 та голли пас узатган. Форвард жамоа билан бир бор чемпионликни тантана қилган бўлса, Англия Кубоги ва Англия Суперкубогини қўлга киритишга ҳам улгурган.

Демеако Дюхани (Англия)

2017/18 йилги мавсум \"Манчестер Сити\" ўнг қанот ҳимоячиси Демеако Дюхани 45-рақамда ўйнаган. 18 ёшли футболчи ўша мавсум \"Манчестер Сити\" U-23 сафида 16 ўйинда майдонга тушиб, 1 та голга ассистентлик қилган.

Абдуқодир Ҳусанов (Ўзбекистон)
Абдуқодир Ҳусановгача "Манчестер Сити"да кимлар 45-рақамда ўйнаган?
Буёғига Марио Балотелли танитган 45-рақамни Абдуқодир Ҳусанов янада порлатишга хизмат қилади. Умид қиламизки, Ўзбекистон МТЖ ҳимоячиси бу рақам остида Хосеп Гвардиола жамоасининг асосий фигурасига айланади.

Манба: Championat.asia
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.