"Хетафе" "Жирона"ни меҳмонда мағлуб этди

"Хетафе" "Жирона"ни меҳмонда мағлуб этди
Ла Лиганинг навбатдаги турида \"Хетафе\" сафарда \"Жирона\" устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Меҳмонлар сафида Крисантус Учe 3-дақиқада ҳисобни очди, 62-дақиқада эса Борха Майорал жамоасининг иккинчи голини урди. \"Жирона\"нинг ягона голи 54-дақиқада Янхель Эррера томонидан киритилди, бироқ у 73-дақиқада қизил карточка олиб, жамоасини камчиликда қолдирди.

Статистикага кўра, \"Жирона\" 72% тўп назоратига эга бўлиб, 555 та узатма амалга оширди. Бироқ \"Хетафе\"нинг самарали ҳужумлари натижа берди – меҳмонлар дарвоза томон 10 зарба йўллаб, уларнинг 6 тасини аниқ амалга оширди.

Мазкур натижадан сўнг \"Жирона\" 24 ўйиндан сўнг 31 очко билан 8-ўринда қолди, \"Хетафе\" эса 30 очко билан 11-ўринга кўтарилди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.