"Пахтакор"нинг кейинги босқичдаги рақиби маълум бўлди

"Пахтакор"нинг кейинги босқичдаги рақиби маълум бўлди
Элит Чемпионлар лигаси нимчорак финалида \"Пахтакор\"га қайси жамоа рақиблик қилиши маълум бўлди.

\"Истиқлол\" сафарда \"Ар-Райян\"ни таслим этганидан сўнг \"шерлар\" Элит Чемпионлар лигаси турнир жадвалида 8-ўринга жойлашди ва сўнгги йўлланма соҳибига айланди.

Эндиликда, улар турнир жадвалини биринчи ўринда якунлаган \"Ал-Ҳилол\" билан чорак финал йўлланмаси учун кураш олиб боради. Улар сўнгги турда \"Ал Васл\"ни таслим этди ва тўплар нисбатига кўра, \"Ал-Аҳли\"ни ортда қолдирди.

Элит ОЧЛ 1/8 финал жуфтликлари:

1. \"Пахтакор\" - \"Ал Ҳилол\" (Саудия Арабистони)
2. \"Ал Раян\" (Қатар) - \"Ал Аҳли\" (Саудия Арабистони)
3. \"Истиқлол\" (Эрон) - \"Ал Насср\" (Саудия Арабистони)
4. \"Ал Васл\" (БАА) - \"Ал Садд\" (Қатар)

Биринчи ўйинлар жадвалда пастроқда бўлган жамоа уйида, жавоб баҳси эса юқорироқдаги клуб майдонида бўлиб ўтади.

\"Пахтакор\" илк беллашувни 3 ёки 4 март куни \"Ал Ҳилол\"га қарши Тошкентда ўтказади, жавоб беллашуви бир ҳафта ўтиб Саудия Арабистонида бўлиб ўтади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.