Анчелотти: "Гвардиолага қарши ўйнаш жонимга тегди"

Анчелотти: "Гвардиолага қарши ўйнаш жонимга тегди"
\"Реал\" Европа Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичи жавоб учрашувида \"Манчестер Сити\"ни қабул қилади.

Манчестерда бўлиб ўтган дастлабки ўйинда мадридликлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса-да, кейинги босқич масаласи бўладиган учрашувда ҳал бўлади.

\"Реал\" бош мураббийи Карло Анчелотти ҳал қилувчи баҳс олдидан рақиб жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиола ҳақида фикр билдирди.

— Қаршимда Гвардиолани кўришдан чарчадим. Мен ҳамон уни ажойиб мураббий деб ҳисоблайман, лекин унга қарши ўйнаш жонимга тегди. Шунга қарамай, унинг ишини кузатиш ёқимли жараён, — деди Карло Анчелотти.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.