Мбаппе Чемпионлар Лигасида Мессининг натижасини такрорлади

Килиан Мбаппе ажойиб спорт формасида. Чоршанба куни франциялик ҳужумчи \"Реал\" сафида \"Манчестер Сити\"га қарши уй ўйинида хет-трик қайд этди. Энди Мбаппенинг Чемпионлар Лигаси доирасида \"шаҳарликлар\" дарвозасига урган голлари сони еттига етди.
Squawka маълумотларига кўра, илгари фақат битта футболчи Чемпионлар Лигасида \"Манчестер Сити\" дарвозасига шунча гол урган – бу Лионель Месси. Аргентиналик футболчи ҳам ушбу мусобақада \"шаҳарликлар\" дарвозасини етти бор ишғол қилган.
Қизиқ томони шундаки, Мбаппе \"Манчестер Сити\" дарвозасига Чемпионлар Лигасида уч хил жамоа сафида гол урган – \"Монако\", \"ПСЖ\" ва \"Реал Мадрид\".
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Squawka маълумотларига кўра, илгари фақат битта футболчи Чемпионлар Лигасида \"Манчестер Сити\" дарвозасига шунча гол урган – бу Лионель Месси. Аргентиналик футболчи ҳам ушбу мусобақада \"шаҳарликлар\" дарвозасини етти бор ишғол қилган.
Қизиқ томони шундаки, Мбаппе \"Манчестер Сити\" дарвозасига Чемпионлар Лигасида уч хил жамоа сафида гол урган – \"Монако\", \"ПСЖ\" ва \"Реал Мадрид\".
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













