Реал Сосьедад – Реал Мадрид: Меҳмонлар минимал ғалабага эришди

Реал Сосьедад – Реал Мадрид: Меҳмонлар минимал ғалабага эришди
Испания Кубоги ярим финалининг биринчи учрашувида Реал Мадрид меҳмонда Реал Сосьедад устидан 1:0 ҳисобига ғалаба қозонди. Ягона голни Эндрик Фелипе 19-дақиқада урди. Ушбу голга Жуд Беллингем ассистентлик қилди.

Ўйинда Реал Мадрид 14 марта дарвозага зарба берди, шундан 5 таси аниқ бўлди. Реал Сосьедад эса 11 зарба йўллаб, 6 марта тўпни дарвоза томон йўналтирди. Тўп назорати Сосьедад фойдасига 52% бўлди, Мадрид клуби эса 48% тўпга эгалик қилди.

Жавоб ўйини Мадридда бўлиб ўтади, бу эса \"Қироллик клуби\"га финал йўлланмасини қўлга киритиш имкониятини оширади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.