Велоспортчимиз Осиё чемпионатида жаҳон рекордини ўрнатди

Велоспортчимиз Осиё чемпионатида жаҳон рекордини ўрнатди
Малайзияда велоспортнинг трек йўналиши бўйича ёшлар ва катталар ўртасидаги Осиё чемпионати ўз якунига етди. Унда спортчиларимиз юқори натижаларни қайд этиб, 3 та олтин ва 5 та бронза медалларига сазовор бўлишди.

Қайд этиш жоиз, ҳамюртимиз Самира Исмоилова мазкур мусобақа кашфиётларидан бирига айланди. Исмоилова турнир давомида 2 та олтин ва 2 та бронза медалларига эга чиқиш баробарида яккалик таъқиб пойгаси дастуридаги ёшлар ўртасидаги Осиё ва жаҳон рекордини ҳам ўрнатди. Спортчимиз 3000 метр масофани 3:46.800 дақиқада босиб ўтган.

Ғолиб ва совриндорлар:

Олтин медаль:


Катталар: Дмитрий Бочаров, скретч
Ёшлар: Самира Исмоилова, омниум
Ёшлар: Самира Исмоилова, яккалик таъқиб пойгаси (Осиё ва жаҳон рекорди)

Бронза медаль:

Ёшлар: Самира Исмоилова, очколар учун гуруҳ пойгаси
Ёшлар: Самира Исмоилова ва Надежда Бартенева, жуфтлик медисон
Катталар: Асал Ризаева ва Нафосат Козиева, жуфтлик медисон
Катталар: Нафосат Козиева, омниум
Катталар: Нафосат Козиева, очколар учун гуруҳ пойгаси.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.