"ПСЖ" "Лилль"ни йирик ҳисобда мағлуб этди

"ПСЖ" "Лилль"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Франция Ligue 1 24-тур доирасида \"ПСЖ\" ўз майдонида \"Лилль\"ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди. Учрашув Parc des Princes стадионида бўлиб ўтди.

Парижликлар ўйинни жуда тез бошлашди ва 6-дақиқада Бредли Баркола ҳисобни очди. 22-дақиқада Маркиньос, 28-дақиқада Усмон Дембеле ва 37-дақиқада Дезир Ду гол урди, биринчи бўлимдаёқ жамоасини 4:0 ҳисобида олдинга олиб чиқишди. Меҳмонлар фақатгина 80-дақиқада Жонатан Давиднинг голи орқали жавоб қайтара олишди.

Статистикага кўра, \"ПСЖ\" тўпни 58% назорат қилди, 25 та зарба берди, улардан 11 таси аниқ бўлди. \"Лилль\" эса 6 та зарба бериб, 2 та аниқ уринишга эга бўлди.

Ушбу натижадан сўнг ПСЖ 62 очко билан чемпионлик пойгасида олдинда бормоқда, \"Марсель\" ва \"Ницца\" эса 46 очкодан тўплаб, 2-3-ўринларда бормоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.