“Пахтакор”га қарши баҳс олдидан “Ал-Ҳилол”да жиддий йўқотиш!

“Пахтакор”га қарши баҳс олдидан “Ал-Ҳилол”да жиддий йўқотиш!
Фото: Arab News
Осиё Чемпионлар Лигасининг нимчорак финали доирасида Саудия Арабистонининг \"Ал-Ҳилол\" клуби 4 март куни \"Пахтакор\" билан ҳал қилувчи учрашув ўтказади. Бироқ риёдликлар ушбу муҳим ўйин олдидан жиддий йўқотишга учради.

Клубнинг португалиялик юлдузи, ҳимоячи Жоао Канселу “Ал-Аҳли”га қарши баҳснинг 60-дақиқасида мушакларидаги оғриқ сабабли майдонни тарк этган эди. Шифокорлар унинг 10 кундан 6 ҳафтагача сафдан чиқишини маълум қилишди. Бу эса тажрибали ҳимоячининг “Пахтакор”га қарши муҳим учрашувда иштирок эта олмаслигини англатади.

\"Пахтакор\" учун катта имконият!

Канселу – ҳозирда “Ал-Ҳилол”нинг энг муҳим футболчиларидан бири бўлиб, у ҳимоядаги ишончли ҳаракатлари ва ҳужумга қўшилиши билан ажралиб туради. Уни йўқотиш риёдликлар учун жиддий зарба бўлиши мумкин.

Тошкентнинг \"Пахтакор\" клуби учун эса бу қўшимча имконият яратиши мумкин. Канселу йўқлиги “Ал-Ҳилол”нинг ҳимоя чизиғида муаммолар келтириб чиқариши эҳтимолдан холи эмас. Шундай экан, Педро Морейра шогирдлари Саудия грандидан сенсацияли ғалаба қозониш учун яхши имкониятга эга.

Очиқ тўқнашув кутилмоқда

\"Пахтакор\" ва \"Ал-Ҳилол\" ўртасидаги учрашув 4 март куни соат 21:00 да бошланади. Осиёнинг икки йирик клуби ўртасидаги бу баҳсда Тошкент жамоаси тарихий ютуқ қайд этиши ва ярим финалга йўл олиши мумкин.

Футбол мухлислари учун бу жуда кутилган баҳс. \"Пахтакор\"га омад тилаймиз ва 4 март куни барча мухлислардан жамоамизни қўллаб-қувватлашни сўраб қоламиз!
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.