Клаудио Ранери: "Довбик? Менда умид пайдо бўлди"

6-март куни Европа Лигаси 1/8 финал босқичи доирасида \"Рома\" ва \"Атлетик\" Бильбао жамоалари тўқнаш келади. Рим клуби бош мураббийи Клаудио Ранери муҳим учрашув олдидан ўз фикрларини билдирди:
\"Уларнинг ҳужум чизиғида тезкор ва кучли футболчилар бор, шунингдек, Европада энг яхши дриблингга эга жамоалардан бири. Ўйин жуда қийин бўлади, лекин биз ҳам рақиб учун шундай шароит яратамиз. Бизнинг устунлигимиз – ўз стадионимизда ўйнаш, лекин ҳушёр бўлишимиз керак.\"
\"Дибала яхши формада бўлса, натижага катта таъсир қилади. У майдонда бошқалар кўрмаган нарсаларни кўради ва ҳар бир ҳаракатини ҳис қилади. Паулу ўз ҳиссаси ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканини тушунади.\"
\"Довбик? Албатта, у 100% тайёр эмас. \"Атлетик\"га қарши ўйиндан олдин атиги бир марта машғулот ўтказди. Аммо олдинги ўйинда унинг гол уриб, қандай нишонлаганини кўрдим. Шу боис менда умид бор – ҳаммаси жойида бўлса керак.\"
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!\"Уларнинг ҳужум чизиғида тезкор ва кучли футболчилар бор, шунингдек, Европада энг яхши дриблингга эга жамоалардан бири. Ўйин жуда қийин бўлади, лекин биз ҳам рақиб учун шундай шароит яратамиз. Бизнинг устунлигимиз – ўз стадионимизда ўйнаш, лекин ҳушёр бўлишимиз керак.\"
\"Дибала яхши формада бўлса, натижага катта таъсир қилади. У майдонда бошқалар кўрмаган нарсаларни кўради ва ҳар бир ҳаракатини ҳис қилади. Паулу ўз ҳиссаси ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканини тушунади.\"
\"Довбик? Албатта, у 100% тайёр эмас. \"Атлетик\"га қарши ўйиндан олдин атиги бир марта машғулот ўтказди. Аммо олдинги ўйинда унинг гол уриб, қандай нишонлаганини кўрдим. Шу боис менда умид бор – ҳаммаси жойида бўлса керак.\"
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













