«Ал-Наср» – «Ал-Шабаб»: Роналдунинг голи жамоага устунлик берди

«Ал-Наср» – «Ал-Шабаб»: Роналдунинг голи жамоага устунлик берди
Саудия Арабистони чемпионатининг навбатдаги турида «Ал-Наср» ва «Ал-Шабаб» жамоалари ўртасидаги ўйиннинг биринчи тайми 2:1 ҳисоби билан якунланди. «Ал-Наср»нинг биринчи голини 45+2-дақиқада Абдуллоҳ Салим киритди, иккинчи гол эса Криштиану Роналду томонидан 45+7-дақиқада урилди. Шу тариқа португалиялик юлдуз ўз фаолиятидаги 926-голини нишонлади.

«Ал-Шабаб»нинг ягона голи 44-дақиқада пенальтидан Ҳамдалла томонидан киритилди.

Роналду 1000-голлик маррани забт этишга тобора яқинлашмоқда. Унинг Саудия Арабистони чемпионатидаги янада юқори самарадорлиги мухлисларни ҳайратга солмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.