"Интер" "Фейеноорд"ни мағлуб этди ва чорак финалга чиқди!

\"Интер\" клуби УЕФА Чемпионлар Лигаси 1/8 финал жавоб баҳсида \"Фейеноорд\"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди. Умумий ҳисоб 4:1 бўлди ва италияликлар ишончли тарзда кейинги босқичга йўл олишди.
Учрашувда биринчи гол 8-дақиқада Маркус Тюрам томонидан урилди. 42-дақиқада \"Фейеноорд\" пенальти орқали ҳисобни тенглаштирди – Якоб Модер гол муаллифи бўлди. Бироқ 51-дақиқада Хакан Чалҳаноғлу пенальтидан аниқ зарба йўллаб, жамоасига ғалаба келтирди.
\"Интер\" статистика бўйича устунлик қилди: 56% тўпга эгалик, 552 та пас ва 90% аниқ паслар. \"Фейеноорд\" кўпроқ зарба берган (14 та), аммо бу натижада ўз аксини топмади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Учрашувда биринчи гол 8-дақиқада Маркус Тюрам томонидан урилди. 42-дақиқада \"Фейеноорд\" пенальти орқали ҳисобни тенглаштирди – Якоб Модер гол муаллифи бўлди. Бироқ 51-дақиқада Хакан Чалҳаноғлу пенальтидан аниқ зарба йўллаб, жамоасига ғалаба келтирди.
\"Интер\" статистика бўйича устунлик қилди: 56% тўпга эгалик, 552 та пас ва 90% аниқ паслар. \"Фейеноорд\" кўпроқ зарба берган (14 та), аммо бу натижада ўз аксини топмади.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













