"ПСЖ" "Марсель" устидан ишончли ғалабага эришди

"ПСЖ" "Марсель" устидан ишончли ғалабага эришди
Франция Лига 1 доирасидаги марказий учрашувда \"ПСЖ\" ўз майдонида \"Марсель\"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Ўйин \"Parc des Princes\" стадионида бўлиб ўтди.

Учрашувнинг 17-дақиқасида Усмон Дембеле \"ПСЖ\" учун ҳисобни очди. Биринчи бўлим якунига яқин Нуну Мендеш 42-дақиқада иккинчи голни киритиб, жамоаси устунлигини мустаҳкамлади. \"Марсель\" иккинчи бўлимда ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди – Амин Гуири 51-дақиқада ягона голни урди. Бироқ, Пол Лирола 76-дақиқада ўз дарвозасига автогол урди ва шу билан \"ПСЖ\"нинг ғалабасини таъминлади.

\"ПСЖ\" бу ғалаба орқали 68 очко тўплади ва Лига 1 жадвалида етакчиликни мустаҳкамлади. \"Марсель\" эса 49 очко билан 2-ўринни сақлаб қолмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.