“Интер” “Бавария”ни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди

“Интер” “Бавария”ни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди
УЕФА Чемпионлар Лигаси 1/4 финал жавоб ўйини Милан шаҳридаги “Жузеппе Меацца” стадионида бўлиб ўтди. “Интер” ва “Бавария” жамоалари 2:2 ҳисобида дуранг ўйнашди, аммо биринчи ўйиндаги 2:1 ҳисоби эвазига италияликлар умумий 4:3 натижа билан ярим финалга йўл олишди.

Учрашувда “Бавария” сафида Гарри Кейн (52\') ва Эрик Дайер (76\') гол муаллифлари бўлишди. “Интер”дан эса Лаутаро Мартинес 56-дақиқада ва Бенжамин Павар 61-дақиқада гол урди.

Статистикага кўра, “Бавария” 20 марта зарба берган, “Интер” эса 15. Меҳмонлар тўп назоратида устунликка эга бўлишди (63%) ва 542 та пас амалга оширишди. Аммо “Интер” ўз имкониятларини унумли рўёбга чиқара олди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.