УЕФА ярим финал тақвимини эълон қилди

УЕФА ярим финал тақвимини эълон қилди
UEFAнинг расмий сайти маълум қилишича, Чемпионлар Лигаси ярим финал учрашувлари тақвими эълон қилинди, деб euro-football.ru хабар берди. “Ушоқли кубок” учун курашда тўрт жамоа қолган. Қизиғи, бу жамоалар турли мамлакатлар — Англия, Франция, Испания ва Италияни намоён этмоқда. Ярим финал баҳслари қуйидаги тартибда бўлиб ўтади:

• 29 апрель, сешанба — «Арсенал» – «ПСЖ»
• 30 апрель, чоршанба — «Барселона» – «Интер»
• 6 май, сешанба — «Интер» – «Барселона»
• 7 май, чоршанба — «ПСЖ» – «Арсенал»

Барча учрашувлар Москва вақти билан соат 22:00 да старт олади. Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда “Реал” Чемпионлар Лигасини ютган эди, бу гал эса жамоа чорак финалда мусобақани тарк этди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.