Райс: “ПСЖ — юқори даражадаги жамоа”

Райс: “ПСЖ — юқори даражадаги жамоа”
\"Арсенал\" ярим ҳимоячиси Деклан Райс Чемпионлар Лигаси ярим финалидаги рақиблари – “Пари Сен-Жермен” ҳақида фикр билдирди, деб euro-football.ru хабар берди. Лондонликлар чорак финалда “Реал Мадрид”ни икки ўйин натижасига кўра 5:1 ҳисобида мағлуб этган бўлса, \"ПСЖ\" “Астон Вилла”ни 5:4 ҳисобида мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди.

“ПСЖ – юқори даражадаги жамоа. Биз уларга қарши бу мавсумда ўйнаганмиз, лекин ҳозир бу бошқача ‘ПСЖ’”, – деди Райс “Сантьяго Бернабеу”даги ғалабадан сўнг TNT Sports телеканалига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, “Арсенал” билан “ПСЖ” ўртасидаги ярим финал учрашувлари 29 апрель ва 7 май кунлари бўлиб ўтади. Жамоалар илгари ҳам жорий мавсумда ўзаро тўқнаш келган – ўтган йил октябр ойидаги баҳсда “Арсенал” ўз уйида 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.