Европа Лигаси 2025: ярим финал жуфтликлари маълум

Европа Лигаси 2025: ярим финал жуфтликлари маълум
Европа Лигаси 2024/25 мавсуми ярим финал жуфтликлари аниқ бўлди, деб Euro-Football.ru сайти хабар берди.

Чорак финалдан сўнг қуйидаги жамоалар ярим финалга йўл олди:

• \"Тоттенхэм\" Франкфуртнинг «Айнтрахт» жамоасини 2:1 ҳисобида енгди
• \"Атлетик Бильбао\" «Рейнджерс» устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди
• \"Манчестер Юнайтед\" экстра-таймда «Лион»ни 7:6 ҳисобида мағлуб этди
• \"Будё-Глимт\" «Лацио»ни пенальтилар сериясида ютиб, ярим финалга чиқди

Ярим финал жуфтликлари:
• \"Атлетик Бильбао\" — \"Манчестер Юнайтед\"
• \"Тоттенхэм\" — \"Будё-Глимт\"

Биринчи ўйинлар 1 май куни, жавоб учрашувлари 8 май куни бўлиб ўтади. Финал 21 май куни Бильбаода, «Сан-Мамес» стадионида ўтказилади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.