“Манчестер Юнайтед” 67 йилдан сўнг 5:4 ҳисобида ғалаба қилди

“Манчестер Юнайтед” 67 йилдан сўнг 5:4 ҳисобида ғалаба қилди
Европа Лигаси чорак финали жавоб учрашувида “Манчестер Юнайтед” “Лион” устидан 5:4 ҳисобида ғалаба қозонди, деб Euro-Football.ru сайти хабар берди.

“Олд Траффорд”да ўтган жанговор ўйинда “қизил иблислар” аввал 2:0 ҳисобида олдинга чиқди, аммо французлар ҳисобни тенглаштириб, учрашувни қўшимча вақтга олиб киришди. У ерда “Лион” яна икки марта тўп киритиб, 2:4 ҳисобида олдинга чиқди.

Бруну Фернандеш пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни 3:4 қилди. Охирги экстра-таймда Кобби Майну ва Гарри Магуайрнинг голлари “МЮ”га тарихи ғалабани олиб келди.

Opta маълумотига кўра, “Манчестер Юнайтед” клуби 5:4 ҳисобида охирги марта 1958 йил февралда “Арсенал”ни мағлуб этган.

Ярим финалда “Юнайтед” “Атлетик Бильбао”га қарши майдонга тушади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.