Роналду ёзда «Челси» ёки «Ман Сити»га ўтади

Роналду ёзда «Челси» ёки «Ман Сити»га ўтади
Португалиялик машҳур футболчи Криштиану Роналду ёзда Европага қайтиши мумкин, деб \"Bombardir.ru\" хабар берди.

Маълумотларга кўра, Саудия Арабистонининг «Ал-Наср» жамоасида тўп сураётган 40 ёшли ҳужумчига Англия Премьер-Лигасининг етакчи клублари – «Челси» ва «Манчестер Сити» қизиқиш билдирмоқда.

Эҳтимолга кўра, ушбу жамоалардан бири Роналду билан 1 ойлик шартнома тузиб, уни клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок эттиришни режалаштирмоқда.

Аввалроқ Роналду Англияда «Манчестер Юнайтед» сафида фаолият юритган ва у ерда катта муваффақиятларга эришган.

Жорий мавсумда Роналду «Ал-Наср» жамоаси сафида 36 та ўйинда иштирок этиб, 32 та гол ва 4 та ассист билан ажралиб турибди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.