Шомуродовнинг голи "Рома"га "Верона" устидан ғалаба келтирди (видео)

Шомуродовнинг голи "Рома"га "Верона" устидан ғалаба келтирди (видео)
Италия А Серияси 33-тур доирасидаги \"Рома\" — \"Верона\" ўйини бўлиб ўтди.
Мезбонларнинг ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродов ўйинни асосий таркибда бошлади (82-дақиқада алмаштирилди) ва 4-дақиқадаёқ ҳисобни очди. Элдор Шомуродов Суленинг ажойиб узатмасидан сўнг рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Ҳамюртимизнинг ушбу голи ўйинда ягоналигини сақлаб қолди ва Рим клубига 3 очкони тақдим этди. \"Рома\" ушбу ғалабадан сўнг вақтинчалик бешинчи ўринга кўтарилиб олди.
Шомуродовнинг голи "Рома"га "Верона" устидан ғалаба келтирди (видео)
Шомуродовнинг голи "Рома"га "Верона" устидан ғалаба келтирди (видео)
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.