ЕЧЛ. "Барселона" - "Интер": Асосий таркиблар билан танишинг!

ЕЧЛ. "Барселона" - "Интер": Асосий таркиблар билан танишинг!
Футбол мухлислари интиқлик билан кутган УЕФА Чемпионлар лигаси ярим финал баҳси бошланиш арафасида. Бугун Каталониянинг \"Барселона\" клуби ўз майдонида Италиянинг \"Интер\" жамоасини қабул қилади.

Ҳар икки жамоа ҳам ушбу муҳим беллашув учун асосий таркибларини эълон қилди.

\"Барселона\"нинг асосий таркиби:
Дарвозабон: Щесни;
Ҳимоячилар: Мартин, Иниго, Араухо, Кунде;
Ярим ҳимоячилар: Педри, Олмо, Де Йонг;
Ҳужумчилар: Рафинья, Ферран, Ламин Ямал.

Бош мураббий: Ханс-Дитер Флик.
ЕЧЛ. "Барселона" - "Интер": Асосий таркиблар билан танишинг!
\"Интер\"нинг асосий таркиби:
Дарвозабон: Ян Зоммер;
Ҳимоячилар: Бастони, Ачерби, Биссек;
Ярим ҳимоячилар: Димарко, Мхитарян, Чалханоглу, Барелла, Дюмфрис;
Ҳужумчилар: Лаутаро Мартинес, Тюрам.

Бош мураббий: Симоне Индзаги.
ЕЧЛ. "Барселона" - "Интер": Асосий таркиблар билан танишинг!
Беллашув олдидан жамоаларда юқори кайфият ҳукм сурмоқда. Бу учрашувнинг натижаси икки жамоанинг финалга чиқиши учун ҳал қилувчи аҳамият касб этади.

Ушбу қизиқарли ва муросасиз кечиши кутилаётган беллашувда қайси жамоа зафар қучади? Бу саволга жавобни кўпчилик катта қизиқиш билан кутмоқда.

Учрашувга старт берилиш вақти яқинлашмоқда. Бугунги баҳсда барча мухлисларга ёрқин футбол ва унутилмас лаҳзалар тилаймиз!
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.