Интер ва Барселона драмаси: Миланликлар финалга йўл олди (видео)

Интер ва Барселона драмаси: Миланликлар финалга йўл олди (видео)
\"Интер\" ва \"Барселона\" ўртасидаги Чемпионлар Лигаси ярим финали жавоб ўйини Миландаги \"Жузеппе Меацца\" стадионида бўлиб ўтди. Унда \"Интер\" 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди ва икки ўйин натижасига кўра (7:6) финалга йўл олди.

Интернинг гўзал голларини Лаутаро Мартинес (21-дақиқа), Ҳақон Чалҳаноғлу (45+1, пенальти), Франческо Ачерби (90+3) ва Давиде Фраттези (99) киритди. Барселона сафида эса Эрик Гарсия (54), Дани Ольмо (60) ва Рафинья (87) ўз ҳиссаларини қўшди.

Ўйинда статистика жиҳатидан \"Барселона\" тўпга эгалик қилишда устун бўлди (72%), аммо \"Интер\"нинг қарши ҳужумлари самарали бўлди. Бу натижа билан \"Интер\" финалга чиққан биринчи жамоа бўлди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.