Элдор Шомуродов А Сериянинг ҳафта рамзий жамоасига киритилди

Элдор Шомуродов А Сериянинг ҳафта рамзий жамоасига киритилди
\"Рома\" футболчиси Элдор Шомуродов Италия А Сериясининг 35-тури рамзий жамоасига киритилди, деб Kursiv.media хабар берди. WhoScored портали ушбу ҳафтадаги энг яхши футболчиларни эълон қилди.

Шомуродов ўтган ҳафтада \"Фиорентина\"га қарши ўйинда Артём Довбикка голли пас бериб, жамоасига 1:0 ҳисобидаги ғалабани таъминлади.

Transfermarkt маълумотларига кўра, Шомуродовнинг трансфер баҳоси 4 миллион еврони ташкил этади. 2025 йил 8 май ҳолатига кўра, у \"Рома\" сафида 82 ўйинда 13 гол урган ва 11 голли пас берган.

Шунингдек, Шомуродов \"Рома\" клуби мухлислари томонидан апрель ойининг энг яхши ўйинчиси деб топилди. Ушбу ойда у \"Ювентус\" ва \"Верона\"га қарши ўйинларда гол урди, \"Интер\"га қарши ўйинда эса голли пас берди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.