“Боруссия” драмали учрашувда ғалаба қозониб, гуруҳда пешқадам бўлди

“Боруссия” драмали учрашувда ғалаба қозониб, гуруҳда пешқадам бўлди
Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати \"F\" гуруҳи 2-туридан ўрин олган яна бир баҳс футбол мухлислари учун ҳақиқий драмага айланди. АҚШнинг Цинциннати шаҳридаги \"Ти-Кью-Эл Стэдиум\"да \"Мамелоди Сандаунз\" (Жанубий Африка) ва Дортмунднинг \"Боруссия\" жамоалари ўзаро тўқнаш келди. Европанинг кўзга кўринган грандларидан бири бўлган \"Боруссия\" шиддатли ва голларга бой учрашувда 4:3 ҳисобида зафар қучди.

Ўйиннинг 11-дақиқасида африкаликлар сафида Лукас Рибейро ҳисобни очиб, жамоасига эрта устунликни таъминлади. Бироқ \"Боруссия\" бу ҳужумга тезда жавоб қайтариб, 16-дақиқада Феликс Нмеча томонидан ҳисобни тенглаштирди. 34-дақиқада ҳужумчи Серу Гирасси жамоасини олдинга олиб чиқди ва дортмундликлар бу устунликни янада мустаҳкамлашга ҳаракат қилди. Биринчи бўлим охирида, 45-дақиқада Жоб Беллингем жамоанинг учинчи голини киритди ва ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.

Иккинчи бўлимда ҳам “Боруссия” ҳужумкор ўйин намойиш этишда давом этди. 60-дақиқада \"Мамелоди Сандаунз\" ҳимоячиси Хулисо Муда ўз дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни катта фарқ билан ортишига сабаб бўлди. Бироқ африкалик футболчилар тушкунликка тушиб қолмади. 62-дақиқада Икром Рейнерс ҳисобни битта тўпга қисқартирди. Ўйиннинг 90-дақиқасида Лебо Мотиба ғолиблик учун сўнгги интригани қайта тиклаб, ҳисобни 4:3 кўринишига олиб келди.

Голларга бой ва жонли кечган беллашувда “Боруссия” муҳим ғалабани қўлга киритди ва 2 турдан сўнг 4 очко билан “F” гуруҳида пешқадамлик қилишда давом этмоқда. “Мамелоди Сандаунз” эса 3 очко билан иккинчи поғонада боряпти. Бу гуруҳда кураш янада қизғин тус олиши аниқ.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.