Атиги 3 минутда 7 та гол кўришни хоҳласангиз... (видео)

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати \"F\" гуруҳи 2-туридан ўрин олган Жанубий Африка Республикасининг \"Мамелоди Сандаунз\" ҳамда Дортмунднинг \"Боруссия\" клублари ўртасидаги ўйин якунланди.
Ўйин АҚШнинг Цинциннати шаҳридаги \"Ти-Кью-Эл Стэдиум\" стадионида бўлиб ўтди. Унда европалик футболчилар 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувнинг 11-дақиқасида африкаликлар вингери Лукас Рибейро ҳисобни очди. Учрашувнинг 16-дақиқасида \"Боруссия\" ярим ҳимоячиси Феликс Нмеча таблодаги ҳисобни тенглаштирди. 34-дақиқада ҳужумчи Серу Гирасси дортмундликларни олдинга олиб чиқди. 45-дақиқада ярим ҳимоячи Жоб Беллингем жамоасининг учинчи голини урди.
Учрашувнинг 60-дақиқасида \"Мамелоди Сандаунз\" ҳимоячиси Хулисо Муда ўз дарвозасини ишғол қилди. 62-дақиқада унинг жамоадоши Икром Рейнерс ҳисобни битта тўпга қисқартирди. 90-дақиқада Африка жамоаси ҳужумчиси Лебо Мотиба ҳисобни минимал кўринишга қисқартирди.
\"Боруссия\" 2 турдан сўнг 4 очко билан F гуруҳида пешқадамлик қилмоқда. \"Мамелоди Сандаунз\" эса 3 очко билан 2-поғонадан жой олган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Ўйин АҚШнинг Цинциннати шаҳридаги \"Ти-Кью-Эл Стэдиум\" стадионида бўлиб ўтди. Унда европалик футболчилар 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувнинг 11-дақиқасида африкаликлар вингери Лукас Рибейро ҳисобни очди. Учрашувнинг 16-дақиқасида \"Боруссия\" ярим ҳимоячиси Феликс Нмеча таблодаги ҳисобни тенглаштирди. 34-дақиқада ҳужумчи Серу Гирасси дортмундликларни олдинга олиб чиқди. 45-дақиқада ярим ҳимоячи Жоб Беллингем жамоасининг учинчи голини урди.
Учрашувнинг 60-дақиқасида \"Мамелоди Сандаунз\" ҳимоячиси Хулисо Муда ўз дарвозасини ишғол қилди. 62-дақиқада унинг жамоадоши Икром Рейнерс ҳисобни битта тўпга қисқартирди. 90-дақиқада Африка жамоаси ҳужумчиси Лебо Мотиба ҳисобни минимал кўринишга қисқартирди.
\"Боруссия\" 2 турдан сўнг 4 очко билан F гуруҳида пешқадамлик қилмоқда. \"Мамелоди Сандаунз\" эса 3 очко билан 2-поғонадан жой олган.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













