"Флуминенсе" "Интер"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди

"Флуминенсе" "Интер"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
ФИФА Клублар Жаҳон Кубоги 1/8 финал доирасида бўлиб ўтган учрашувда Бразилиянинг \"Флуминенсе\" жамоаси Италиянинг \"Интер\" клубини 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Учрашувнинг 3-дақиқасида Ҳерман Кано ҳисобни очди, 90+3-дақиқада эса Эркюс иккинчи голни урди. Шу тариқа, \"Флуминенсе\" чорак финалга йўл олди.

Статистикага кўра, \"Интер\" тўпга эгалик қилиш (68%), паслар сони (504) ва аниқлиги (87%) бўйича устунлик қилди, бироқ бу ғалаба учун етарли бўлмади. \"Флуминенсе\" эса имкониятлардан унумли фойдаланди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.