Суперлигада шиддатли кечадиган 3 та марказий ўйин!

Бугун, 2 август куни футбол ишқибозларини Суперлиганинг 16-тур доирасидаги марказий тўқнашувлар кутмоқда. Ҳар бир беллашув алоҳида аҳамият касб этади ва футбол мухлислари учун катта қизиқиш уйғотиши шубҳасиз.
\"Нефтчи\" – \"Бунёдкор\"
Вақти: 19:00
Бош ҳакам: Темур Тўхтасинов
Ёрдамчилар: Абдулҳамид Абдураимов, Ҳусан Худойбердиев
Захира ҳаками: Асадбек Қосимжонов
Назоратчи: Бахтиёр Намозов
VAR: Иброҳим Исмоилов
AVAR: Амир Галеев
Комиссар: Даврон Иброҳимов
Футбол мухлисларининг эътиборида бўладиган ушбу тўқнашувда жамоалар мухлисларини хурсанд этиш учун майдонда бор маҳоратини кўрсатиши кутилмоқда.
\"Динамо\" – \"Навбаҳор\"
Вақти: 21:15
Бош ҳакам: Акобир Шукуруллаев
Ёрдамчилар: Ислом Азимов, Шерзод Аъзамов
Захира ҳаками: Анвар Исмоилов
Назоратчи: Тимур Галеев
VAR: Абдурашид Худойберганов
AVAR: Алишер Усмонов
Комиссар: Владимир Назаров
Ушбу кечки ўйин анча кескин ва драматик бўлиши кутилмоқда. Ҳар иккала жамоа жорий мавсумда юқори поғоналар учун кураш олиб бормоқда.
\"Сўғдиёна\" – \"Насаф\"
Вақти: 20:00
Бош ҳакам: Ильгиз Танташев
Ёрдамчилар: Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин
Захира ҳаками: Нурбек Шералиев
Назоратчи: Марат Исмоилов
VAR: Аҳрол Рисқуллаев
AVAR: Эдита Миробидова
Комиссар: Шоҳруҳ Саид
Жиззахдаги беллашув ҳам мухлисларга драматизм ва курашга бой футболни ваъда қилмоқда. Иккала клуб ҳам кучли тўртлик учун баҳс юритмоқда.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













