"Башакшеҳир"нинг кечаги баҳсида ҳамюртларимиз иштироки қандай баҳоланди?

"Башакшеҳир"нинг кечаги баҳсида ҳамюртларимиз иштироки қандай баҳоланди?

Конференциялар лигаси саралашининг ҳал қилувчи босқичи доирасида кеча бўлиб ўтган “Крайова” — “Истанбул Башакшеҳир” учрашуви мухлисларга эсда қоларли паллаларни улашди. Руминияда ўтказилган баҳс мезбонлар фойдасига 3:1 ҳисобида якунланди.

Ушбу беллашувда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам майдонга тушди. Ҳужумчи Элдор Шомуродов асосий таркибда жамоаси шарафини ҳимоя қилиб, тўлиқ 90 дақиқа давомида ўйнади. Бироқ унда барча имкониятлардан самарали фойдаланиш имконлари бўлмади ва у бироз пассив ўйин намойиш этди.

Шунингдек, ёш юлдуз Аббосбек Файзуллаев 63-дақиқада захирадан майдонга киритилди. Унинг кириши жамоага жонланиш бағишлади, фаол ҳаракатлари билан диққат марказида бўлди.

"Башакшеҳир"нинг кечаги баҳсида ҳамюртларимиз иштироки қандай баҳоланди?

Sofascore статистикасига кўра, Элдор Шомуродовнинг ўйини 6,1 балл билан баҳоланган бўлса, Аббосбек Файзуллаев 6,7 рейтингга муносиб кўрилди. Бу кўрсаткичлар ҳамюртларимиз учун турли хулосалар чиқариш имконини беради.

"Башакшеҳир"нинг кечаги баҳсида ҳамюртларимиз иштироки қандай баҳоланди?

Мутахассислар таъкидлашича, Элдор учун бу баҳс катта синов бўлди. Унинг ўйинида самарадорлик етишмагани қайд этилди. Аббосбек эса, аксинча, майдонга тушган заҳоти жамоаси учун янги куч ва ҳаракат олиб кирди.

Мухлислар эса келгуси ўйинларда икки футболчимиздан ҳам юқори натижалар кутишмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.