CAFA Nations Cup-2025. Тожикистон Ҳиндистонга ютқазиб қўйди

Бугун \"CAFA Nations Cup-2025\" турнирида иккинчи гуруҳ ўйинлари старт олди. Қўшниларимиз ҳисобланган Тожикистон терма жамоаси мусобақанинг илк учрашувида ўз майдонида Ҳиндистон билан куч синашди.
Дарвозаларга 3 та гол урилган ўйинда омад ҳиндистонликларга кулиб боқди (1:2). Тожикистон сафидаги ягона голга \"Хоразм\" ҳужумчиси Шаҳрам Самиев муаллифлик қилди. Кейинги турда 1 сентябрь куни Тожикистон Афғонистон билан, Ҳиндистон Эрон билан тўқнаш келади.
\"CAFA Nations Cup-2025\"
Голлар: Шаҳрам Самиев 23 - Анвар Али 5, Сандеш Жинган 13
Кейинги жуфтликда Эрон Афғонистонни 3:1 ҳисобида енгди. Форслар сафида голларга Мажид Ҳоссейни (дубл), Амирхоссейн Хоссейнзода муаллифлик қилган бўлса, Афғонистондан Омид Мусави тўп киритди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













