Виталий Денисов жароҳат олди


Россия чемпионатининг 16-турида \"Локомотив\" ўз майдонида \"Урал\" ни қабул қилди ва ғалаба қозонди, деб хабар бермоқда «Kun.uz».
Бу ўйинда Виталий Денисов бошланғич таркибда майдонга тушди ва 24-дақиқада жароҳат олди. \"Урал\" футболчиси Александр Ерохин унинг тиззасига тепганидан кейин, Денисов 3-4 дақиқа майдонда оқсоқланганча ҳаракат қилди, аммо ўйинни давом эттира олмади. Ўйиннинг 30-дақиқасида унинг ўрнига Неманья Пейчинович туширилди.
Денисовнинг жароҳати қай даражада эканини тиббий кўрикдан кейин аниқланади. \"Локомотив\" 7 декабрь куни \"Терек\" билан баҳс юритади. Бу ўйинда Виталий жамоасига ёрдам бера олмаслиги мумкин.
Фото: uff.uz
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













