Ҳусанов жароҳат олиб, майдонни тарк этди

Ҳусанов жароҳат олиб, майдонни тарк этди

Англия чемпионатида кутилмаган натижа қайд этилди. «Брайтон» ўз майдонида амалдаги чемпион «Манчестер Сити»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Бу ҳақда Kursiv.media хабар берди.

Учрашувнинг биринчи қисмида «Сити» устунлик қилди. 34-дақиқада Эрлинг Холанд ҳисобни очди, унга Мармуш ёрдам берди. Ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов ҳам бир неча хавфли ҳужумларни бартараф этиб, ўзини кўрсатди.

Бироқ иккинчи бўлимда мезбонлар ўйинга қайтишди. 65-дақиқада Милнер пенальтини аниқ амалга оширди — 1:1. Бироздан кейин Ҳусанов оёғидан жароҳат олиб, Диашга алмаштирилди.

Учрашувнинг 89-дақиқасида Груда гол уриб, «Брайтон»га ғалаба келтирди. Траффорднинг бир неча қутқарувлари «Сити»ни йирик мағлубиятдан асраб қолди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.